Нукус шаҳридаги миллий, маданий марказлар фаолияти

06.02.2024 11:02:45

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Нукус шаҳридаги миллий, маданий марказлар фаолияти билан танишди.

Ўзбекистон ҳудудида қадимдан кўплаб миллат ва элат вакиллари баҳамжиҳат истиқомат қилиб келади. Улар ўртасида асрлар давомида миллий низолар бўлмаганлиги халқимизнинг азалий бағрикенглигини кўрсатади.
Халқимиз ҳаётида миллатлараро бағрикенглик чуқур тарихий илдизларга эга. Миллий, маданий хайрихоҳлик ўзбек халқининг ўзига хос фазилатига айланган. Бағрикенглик ғояларини қарор топтириш ўта муҳим тамойил бўлиб, бугунги куннинг долзарб масаласи бўлиб қолмоқда.


Бугунги кунда мамлакатимизда 147 та миллий, маданий марказ, 38 та дўстлик жамияти ҳамда 38 та хориждаги ватандошларимиз жамияти фаолият юритиб келмоқда.


Ўзбекистонда яратилган қулай миллатлараро муҳит туфайли тожик, турк ва қозоқ миллатига мансуб аҳоли вакиллари томонидан янги миллий, маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари йил сайин кўпаймоқда.


Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Қорақалпоғистонга келиб, учрашуви мобайнида Нукус шаҳридаги рус ва қозоқ миллий маданий марказлари фаолияти билан яқиндан танишди.


Учрашув давомида миллий, маданий марказлар ва дўстлик жамиятларининг фаолияти, эришилган ютуқлар, улар дуч келаётган муаммолар ва таклиф этилаётган ечимлар, хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари ва чет элдаги ватандошлар билан ишлашда “халқ дипломатияси“нинг аҳамияти каби масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+