Нурафшон қишлоғидаги 180 та хонадон ичимлик суви билан таьминланади

09.06.2021 15:06:05

Ичимлик суви таъминоти доимо аҳоли учун энг муҳим ҳаётий омил саналган. Бу борада муаммо бор экан, доимий тарзда аҳолида норози кайфият, рўзғорида қийинлик бўлаверади.  Шу боисдан ҳам энг аввало аҳоли учун ичимлик суви тармоғини тортиш, уларнинг бу борадаги эҳтиёжини қондириш ҳокимият вакилларининг ҳам, мутасади ташкилот, депутатларнинг ҳам биринчи галдаги вазифасидир.

Фарғона вилояти Данғара туманидаги Нурафшон қишлоғида истиқомат қилиб келаётган 180 та хонадонларни ҳам  ичимлик суви муаммоси қийнаб келади. Халқ депутатлари Данғара туман Кенгаши депутати Равшан Якубжонов мазкур масала юзасидан ўрганишлар олиб борди. Аввало  қишлоқ ҳудудларида 3 та сув қудуғи қазилиб, обиҳаёт чиқарилди.  Эндиликда аҳоли хонадонларига 3 км. масофага тармоқ тортиш ишлари олиб борилмоқда.

Кунлик эҳтиёжимизни қондириш учун сувдан жуда кўп фойдаланамиз, – дейди депутат. –  Айниқса, ҳозир ёз фаслида талаб янада ортади. Шунинг учун аҳолининг аҳволини жуда яхши тушунаман.  Имкон қадар тезроқ мутасадди ташкилотлар билан биргаликда  сув минорасини ўрнатиб, тармоқ тортиш ишларини олиб бориш ҳаракатидамиз. Муаммонинг ҳал этилиши нафақат аҳоли балки ўзимизга ҳам қувонч бағишлайди.

  

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилояти Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+