"Одамларга муносиб шароит яратиб, ишли қилиш – стратегик вазифа”

07.06.2024 20:06:14

Президентимизнинг вилоятимизга ташрифи шариф шаҳарнинг яқин истиқболдаги стратегияларини ўзида мужассам этади. Сўнгги йилларда вилоят иқтисодиёти 1,5 баробар ўсиб, 53 триллион сўмдан ошган, аҳоли жон бошига 26 миллион сўмга етган. Саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатишда 4 минг 600 та корхона ташкил этилиб, 90 мингта иш ўрни яратилган. Экспорт 215 миллион долларга етган. Қоракўл, Жондор, Шофиркон ва Когон туманларининг  ҳар бирида саноат ҳажми йилига 1 триллион сўмдан ошган.

– Иқтисодиётни изчил ривожлантириб, яна иш жойлари очиш, ёшларни билимли ва касбли қилиш бўйича ҳали кўп ишлаш керак. “Оёғимиз остида” имкониятлар турибди. Улардан фойдаланиб, 544 та маҳалладаги 2 миллиондан зиёд аҳолининг шароитини янада яхшилаш зарур. Бунинг учун ҳар бир тизим ҳар куни меҳнат қилиши, изланиши керак, – деди Президент. 

Ишсиз, кам даромадли ва чет элда қийналган одамларга муносиб шароит яратиб, ишли қилиш ҳокимлар ва сектор раҳбарлари учун стратегик вазифа экани таъкидланди.

Шу боис Бухорода бу йил кичик бизнесга 5,9 триллион сўмга қўшимча яна 2,1 триллион сўм кредит берилиши айтилди. Бухородаги кичик бизнес, туризм ва сервис учун яна 100 миллион доллар алоҳида ажратилади. Булар орқали июнь-декабрь ойларида 78 минг аҳоли бандлигини таъминлаш мумкин. Одамларни ишли қиладиган катта имконият саноат зоналарида. Когон туманида минг гектарда йирик саноат мажмуаси барпо этилмоқда. Биринчи босқичда 300 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилади. Бу вилоят иқтисодиётига йилига 250 миллион доллар қўшилган қиймат, 2 мингта иш ўрни, 250 миллиард сўм солиқ тушуми ва 100 миллион доллар экспорт беради.
Электр техникаси тармоғида бу йил Бухоро шаҳри ва Қоровулбозорда 50 миллион долларлик 3 та йирик қувват ишга тушади. Темир-бетон маҳсулотлари чиқарадиган завод қурилади. Бухоронинг тарихий қисмида заргарлик маркази ташкил этилади. Инвестиция лойиҳалари инфратузилмасига 200 миллиард сўм ажратилиши белгиланди. Натижада 405 миллион долларлик 5 та лойиҳанинг ишга тушиши тезлашади.- дея таъкидладилар Юртбошимиз. Энг муҳими, ёшларимизни барқарор иш ўринлари билан банд қилсак, улар онгида турли бузғунчи ғояларга жой қолмайди, жамиятимизнинг ижтимоий фаол аъзосига айланади.

 

Шоҳижахон Исамутдинов,
Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши депутати
Когон шаҳридаги 11-мактаб директори

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+