«Оила-маънавият қўрғони»

14.05.2024 15:05:49

Бухоро шаҳар «Сомонийлар» маданий ва истироҳат боғида «Адолат» СДП Бухоро вилоят кенгаши ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилоят бўлинмаси билан ҳамкорликда 15 май «Халқаро оила» куни муносабати билан «Оила-маънавият қўрғони» мавзусида маърифат соати ҳамда оилаларга китоб улашиш челленжи ўтказилди.
Маърифат соатида «Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши фаоллари, Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилоят бўлинмаси ҳамда ёш оилалар иштирок этди.
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилоят бўлинмаси раҳбари, Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутати Марҳабо Пардаева ҳам фаол қатнашиб, ёшларга бадиий китоблар улашди.
Дарҳақиқат, Кейинги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар орасида китобга бўлган эътибор, китоб маҳсулотларини нашр этиш, китобхонлик савиясини ошириш борасидаги ташаббуслар энг муҳим, энг оламшумул тадбирлардандир.
Дарҳақиқат, инсонни комилликка етказиш, тафаккурини бойитиб, маънавиятини юксалтиришда китобнинг ўрнини боса оладиган бош­қа бирон-бир нарса йўқ. Сир эмаски, китобдан узилиб қолиш инсонларнинг билими, одоб-ахлоқи, нутқи, қолаверса, жамият равнақига ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди.

 Аҳоли китоб ўқишга ундовчи челленжлар вилоятимиз бўйлаб давом этмоқда.

 

Моҳигул Раҳимқулова
«Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши
Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+