“Оила - муқаддас ва улуғ даргоҳ”

15.05.2024 15:05:52

15 май – Халқаро оила куни муносабати билан Самарқанд давлат ветеринария тиббиёти, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамда вилоят Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда “Оила - муқаддас ва улуғ даргоҳ” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

15 май куни жаҳон миқёсида Халқаро оилалар куни (International Day of Families) нишонланади. Ушбу байрам БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1993 йил 20 сентябрдаги Халқаро оила йили тўғрисидаги резолюцияга мувофиқ 1994 йилнинг 15 майидан буён мунтазам равишда нишонланади.

Тадбирда университет ректори Х.Б. Юнусов талаба ёшларнинг дунёқарашида ижобий ўзгаришлар юз бериб бораётганлиги хусусида фикр билдирар экан, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий оилавий қадриятларга содиқ, ўз оиласининг ори, виждони, касбига садоқатли бўладиган  мутахассисларни тарбиялашда Оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлиги концепцияси муҳим аҳамият касб этишини ҳаётий мисолларда тушунтириб ўтди.

Самарқанд шаҳар 1-сон ФҲДЁ мудири, "Адолат" СДП аъзоси Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Инобат Бобоқулова, Самарқанд Давлат Тиббиёт Университетининг олималари У .Боборахимова ва С. Захидова, O‘zLiDeP вилоят Кенгаши мафкуравий ишлар бўйича бўлим мудири Н. Мўминовалар ёш оила қурувчиларнинг оилавий ҳаётга тайёрлашда уларнинг ҳуқуқий, тиббий, психологик, иқтисодий билимларини оширишларида кўпроқ китоб мутолаа қилишларини тавсия этдилар.

Шунингдек, Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Самарқанд филиали академик лицейида ҳам “Бизнинг кичик оиламиз” шиори остида оила кунига бағишланган тадбир ўтказилди. Бундай тадбирлар нафақат оила куни, балки ҳар доим мунтазам амалга оширилиб келиниши ёшларимизнинг оилага бўлган муҳаббатини янада ошириб, уларнинг соғлом оила қуришида пойдевор бўлиши шубҳасиз.

 

 

Хонбуви Ҳайитова,
"Адолат"СДП
Пастдарғом туман Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+