Оиланинг жамият ҳаётидаги ўрни: тазйиқ ва зўрвонликлардан оилани сақлаш масалалари

18.07.2024 15:07:06

Дин ишлари бўйича қўмитанинг Жондор туман бўлими, партия туман Кенгаши, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими билан ҳамкорликда «Тазйиқ ва зўравонликсиз соғлом жамият сари!» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда ҳамкор ташкилот ва идоралар вакиллари, маҳалла нуронийлари, «Бувижонлар мактаби» аъзолари, кенг жамоатчилик ва ёшлар иштирок этишди. Сўзга чиққанлар оила давлатнинг асосий бўғини сифатида тилга олиниши ҳамда  унда  тинч, фаровон ва соғлом муҳит ҳукмрон бўлсагина жамият барқарор ривожланишини таъкидлади.

Тазйиқ ва зўравонликнинг барча турларига қарши кураш масалалари ҳам мууҳокама қилиниб,  бугун одамлар ўртасида маишийлик, турли хил дабдаба ва исрофгарчиликлар кетидан қувиш, қариндошлар ўртасидаги ва эрта никоҳнинг аянчли оқибатлари тўғрисида фикрлар билдирилди.

Бунда партиянинг оила институтини қўллаб-қувватлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича қилаётган ишлари, қонунчиликда оила нуфузини ошириш, унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича билдираётган таклиф ва ташаббуслари хусусида ҳам атрофлича маълумот берилди.

Сардор ГАДОЕВ,

«Адолат» СДП

Жондор туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+