Ўксик диллар қувончи

25.04.2022 15:04:57

Рамазон-меҳр-оқибат ва саховат тантанаси. Бу ойда барчамиз хайрли амалларга бел боғлаймиз. Айниқса, кўнгли ярим, ўзгалар кўмагига муҳтож инсонларни йўқлаш янада савобли.

Халқ депутатлари Жалакудук  туман  кенгаши  депутати   Тўйдихон Алибоева ҳам  Гулистон  маҳалласига ана шундай эзгу мақсад билан МФЙ фаоллари ҳамроҳлигида  фуқаролар  Ўлмасбек Раджиметов  ҳамда   Абдулазиз Маҳмудовлар хонадонига кириб бордилар. Бу икки инсон саломатлиги сабаб ногиронлар аравачасига муҳтож.

андижон12

Халқ вакили уларни эшитиб, масъул ташкилотларга чиқди. Натижада ҳар иккисига ҳам туман  ижтимоий  тиббий  хизматларни  ривожлантириш  бўлими томонидан  аравачалар  келтирилди.

Қувончдан кўзлари ёшланган юртдошларимиз ўз вакилларига миннатдорчилик билдирдилар.

 “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+