Ўксик қалбларга меҳр улашилди

26.03.2021 10:03:57

Бугун мамлакатимизда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га кирган оилаларнинг аҳволидан хабар олиш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш, ҳаётий фаолиятини ижобий ҳолатга ўтказиш учун бандлигини таъминлаш борасида маҳаллабай тизимида ишлар самарали ташкил этилиб келинмоқда. Бу борада депутатларимиз ҳам ўз жонбозлигини кўрсатиб хонадонларда бирма-бир ўрганишларни олиб бормоқдалар. Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов ҳамда Бухоро шаҳар кенгаши раиси Фарход Ихтиёровлар маҳаллабай тизимида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож хонадонларга 7 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини етказишди.

Ҳамкорликда ташкил этилган ушбу хайрия Бухоро шаҳридаги “Баҳовуддин Нақшбанд”, “Ғафур Ғулом”, “Янгиобод” МФЙда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадонларга ризқу-рўз билан бирга қувонч улашди. Шунингдек, оилаларга қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш ташкил этилаётганилиги, кредит олиш, ўз бизнесини бошлаши учун бундай курсларнинг қанчалик фойдали эканлиги тушунтирилди, иш билан таъминлаш борасида тавсиялар берилди. Маҳаллабай тизимида олиб борилаётган ишлар самараси албатта, яқин кунларда ўз мевасини кўрсатади.

 

Юсуф САЛОМОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро шаҳар кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+