Олдимизда вазифалар кўп

04.03.2021 18:03:36

Котибиятни ташкил қилиниши биринчи навбатда депутатларнинг масъулиятини янада оширди. Депутатлик ваколатидан унумли фойдаланган ҳолда маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан Оқдарё туманида бугунги кунда энг долзарб масалалардан бири бўлган камбағалчиликни қисқартириш, аҳолига иш ўринларини яратиш бўйича самарали ишлар олиб борилди.

Котибият ўз иш фаолиятини бошлаган илк кунлардаёқ тумандаги барча сиёсий партиялар раислари иштирокида Оқдарё туман Кенгаши билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, туман Кенгаши депутатларининг туман ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаоллигини ошириш каби масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, устувор вазифалар хусусида келишиб олинди.

Депутатларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг иш фаолиятини таҳлил қилиб бориш, соғлом рақобат руҳини шакллантириш мақсадида рейтинг ишлаб чиқилди.

Хўш, Кенгаш котибияти ушбу олти ой мобайнидаги фаолияти давомида нималарга эришди? Келгусидаги режалари қандай?

Ўз фаолиятини 2020 йилнинг 7 августидан бошлаган Оқдарё туман Кенгаш котибияти аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни жойига бориб ўрганиш, ечимини кўтаётган масалаларга масъулият билан ёндашиш, халқ депутатлари туман Кенгаши сессиялари кун тартибига пухта ҳозирлик кўрган ҳолда, долзарб масалаларни киритиш, ҳар бир масалани доимий комиссиялар билан ҳамкорликда муҳокама қилиб, ечими бўйича аниқ ва асосланган таклифлар ишлаб чиқишга эътибор қаратилди. Аҳамиятлиси, депутатлар ҳамда тегишли доимий комиссия аъзолари кун тартибидаги масалалар билан олдиндан таниш бўлганлиги боис, кейинги сессиялар баҳс-мунозалараларга бой руҳда ўтишига ҳамда фуқароларимиз турмуш тарзини янада яхшилаш бўйича адолатли қарорлар қабул қилишга эришилмоқда.

Кенгаш сессияларида тумандаги секторлар томонидан амалга оширилаётган ишлар, аҳолини камбағалликдан чиқариш, уларга иш ўрни яратиш, зарур эҳтиёжларини ўрганиб, шунга муносиб тарзда ёрдам бериш, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан сектор раҳбарлари ҳамда тумандаги бўлим ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилмоқда. Кенгаш котибияти ташкил этилган давр мобайнида жами 14 та сессия ўтказилиб 86 та масала кўриб чиқилди.

Сессия кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишда котибият томонидан ҳар бир соҳа бўйича видеороликлар тайёрланиб, ҳисобот берувчи масъуллар ҳисоботидан сўнг видеоролик намойиш этилиб депутатлар томонидан кенг муҳокама қилиш йўлга қўйилган. Бўлиб ўтган сессияларда
57 та раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилиб, ҳар битта масаланинг мазмун-моҳияти чуқур ўрганилиб, қарорлар қабул қилинди ва кўрилган ушбу масалаларда 3 та раҳбарнинг ҳисоботлари депутатлар томонидан тасдиқланмаган бўлса, бир нафар ташкилот раҳбарининг ҳисоботи қониқарсиз деб топилди. Шунингдек сессиялар давомида 2 нафар раҳбарга нисбатан эса интизомий чора кўриш бўйича юқори ташкилотига таклиф киритилди, баъзи ташкилот раҳбарларига ҳайфсан берилди, 1 та МТТ мудири эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши сессиялари кун тартибида муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, уларнинг ижроси халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари томонидан доимий назоратда.

Котибият мутахассислари барча депутатлик сўровларининг таҳлилини умумлаштириб, ижродаги сўровларнинг ўз муддатида бажарилишига аҳамият қаратмоқда. Натижада депутатлик сўровлари эътиборсиз қолдирилишига йўл қўйилмаяпти.

Депутатлар томонидан Оқдарё туманини ҳар томонлама ривожлантириш, давлат дастурларининг ўз вақтида ижро этилиши устидан тизимли назорат ўрнатиш ҳамда ҳар бир округда истиқомат қилиб келаётган фуқароларлар мурожаатларини ҳал этиш бўйича ҳозирги кунга қадар 128 та депутатлик сўровлари юборилган бўлиб, шундан 104 тасига жавоблар ўз вақтида тақдим этилган, берилган 9 та сўров белгиланган муддатдан кечикиб тақдим этган бўлса, 15 та депутатлик сўровларининг белгилинган муддати бор. Шу кунгача давлат идоралари томонидан депутатлик сўровига масъулиятсизлик билан қараш ёки сўров юборилган масалага юзаки жавоб бериш ҳолатлари кузатилгани йўқ.

Бугунги кунга қадар депутатлар ўз фаолияти ва округидаги мавжуд муаммолар, уларнинг ечими юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича оммавий ахборот воситаларига 174 маротоба чиқишлар қилган.

Жорий йилнинг ўтган даврида Халқ депутаталари туман Кенгаши депутатлари томонидан 35 та маҳалладаги 217 та хонадон ва 21 та хўжалик юритувчи субъектга ташриф буюрилди. Ушбу учрашувлар мобайнида аҳоли томонидан 63 та мурожаат келиб тушди. Улар юзасидан 71 та депутатлик сўровлари юборилиб, 54 та мурожаат ижобий ҳал этилишига эришилди. Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ҳамда умумтаълим мактабларида синфлардаги ўқувчилар сонининг санитария-гигиена талабларига мослиги, тиббий хизматнинг аҳволи, дори-дармонлар билан таъминланганлиги ва тоза ичимлик суви билан таъминланганлик ҳолатлари ўрганилди. Ушбу жараёнга 16 та мактабгача таълим ташкилоти ҳамда
49 умумтаълим мактаблари қамраб олинди.

Ўрганишлар натижалари бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш мақсадида туман Кенгаши сессияси муҳокамасига масала киритилди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилиниб, бажарилиши депутатлар назоратига олинди.

Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги Миллий мақсадлар ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврида амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссиясининг 2020 йилга мўлжалланган иш режасига мувофиқ Самарқанд вилоятида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини сақлаш, шунингдик, соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш белгиланган бўлиб шу мақсадда Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши депутатлари туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ мажмуасида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан танишдилар. Ўрганиш жараёнида депутатлар туғуруқ мажмуасида  кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати, аҳоли саломатлигини реаблитатция қилиш ҳамда бирламчи тиббий ёрдам тизимида оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги ишларга алоҳида эътибор қаратишди.

Оқдарё туман тиббиёт бирлашмасига қарашли туғуруқ мажмуаси
2018 йил декабр ойида фойдаланишга топширилган, бугунги кунда бинонинг 3-қаватида ёриқлар кузатилмоқда. Ушбу масала юзасидан халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши котибияти мудири сифатида Вилоят Қурилиш назорат инспекцияси бошлиғига мурожаат қилдим. Мурожаат ижобий ҳал этилди, Оқдарё туман тиббиёт бирлашмасига қарашли туғуруқ мажмуасида қайта реконтрукция ишлари олиб борилди.

Албатта эришилган ютуқлар ўзимизники. Унга маҳлиё бўлиб тўхтаб қолишга ҳаққимиз йўқ. Туманда ҳали амалга оширилиши лозим бўлган кўплаб ишлар, ечимини кутаётган масалалар талайгина. Бугунги шиддатли давр талабларига жавоб берадиган, сиёсий қатъиятли, ваколатидан унумли фойдалана оладиган депутатлар жамоасини шакллантириш, уларнинг ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида Давлат бошқарув академиясида депутатлар учун ўқув семинарлари ташкил этилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

 

Чарос ОРТИҚОВА,

Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши котибияти мудири,

Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+