Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутатлари Касб-ҳунар мактаби фаолияти билан танишдилар

06.07.2022 16:07:46

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Таваккал Чориев ва Қодир Жўраев, «Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов, партия Пешку туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Фарҳод Болтаев ҳамда Феруз Рўзиевлар Пешку туманидаги 2-сон касб-ҳунар мактабига ташриф буюриб, мактабнинг фаолияти, яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Айтиш керакки, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш, уларни ҳаётда ўз ўринларини топишга кўмаклашиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлаш асосий вазифаларимиздан биридир. Шунингдек, ўрганишар жараёнида ОМҚП депутатлари томонидан ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш учун кенг кўламли тарғибот ишлари олиб борилиб, керакли фикр-мулоҳазалар ва таклифлар айтилди.

Амин ХОМИДОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+