ОМҚП депутати ёрдамчиси беморлар ҳолидан хабар олди

01.02.2024 14:02:01

   Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг топшириғига асосан, ҳудудларда онкологик касалликларга чалинган беморлар ҳолидан хабар олиш ва мавжуд муаммоларни аниқлаш бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоевнинг ёрдамчиси — Гулистон Сапаева Хонқа туман Тиббиёт бирлашмаси ахборот хизмати ва менежмент бўйича бош шифокор муовини, олий тоифали шифокор онколог — Муродбек Раҳманов билан биргаликда 24-27 январь кунлари Хонқа туман “Жаннатмакон”, “Бунёдкор”, “Дўстлик”, “Илғор” маҳаллаларида яшовчи саратон касаллигига чалинган беморлар ҳолидан хабар олишди.


   Ўрганишлар жараёнида беморлар томонидан тиббий хизмат кўрсатиш бўйича ҳеч қандай эътирозлар кузатилмади. Оилавий поликлиникадан беркитилган патронаж ходимлари томонидан беморлар ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтказилаётгани, белгиланган тартибдаги дори-дармонлар етказиб берилаётгани маълум бўлди.
   Шундан сўнг фаоллар туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли 45-сонли Оилавий поликлиника фаолияти, унда яратилган шароитлар, муолажа хоналар ҳамда аҳолини сифатли тиббий хизмат билан таъминланганлик даражаси ўрганилди.
   Ўрганиш жараёнида поликлиника фаолияти талаб доирасида давом этаётгани, даво масканига келаётган беморларни ҳар қандай оворагарчиликлардан халос этишга ҳаракат қилинаётгани, поликлиникага ташриф буюраётган фуқаролар билан яхши муомала йўлга қўйилгани кузатилди.
   Бир сўз билан айтганда, давлатимиз томонидан тиббиёт соҳасига қаратилаётган ва берилаётган эътибор, беморларни соғлом ҳаётга қайтариш ва инсон қадр-қимматини мустаҳкамлашга замин яратаётгани билан аҳамиятли бўлмоқда.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+