Ўн нафар аёл депутат кўмагида уйли бўлди

17.06.2021 15:06:31

Когон туманида 15 нафар уй-жойга муҳтожлги бўлган хотин-қизлар уй-жой учун бошланғич тўловлар тўлаб берилишида амалий ёрдам сўраб Ўзбекистон “Адолат” СДП Когон туман Кенгаши ҳамда туман комиссиясига мурожаат қилди.  “Халқпарвар” комиссияси раиси, депутат В.Қодирова, туман депутати Н.Жумаевлар иштирокида уларнинг хонадонларида бўлиб, яшаш шароитлари ўрганилди.

Ногирон фарзандини ёлғиз ўзи тарбиялаб келаётган, ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган, яшаш шароити оғир бўлган, нотурар объектларда яшаб келаётган 10 нафар хотин-қизлар комиссия томонидан маъқулланди, уларнинг ҳақиқатдан ҳам яшаш шароити оғир эканлиги, уй-жойга муҳтожлиги, бошланғич тўловларни тўлаш имконияти йўқлиги ўрганишлар жараёнида ўз исботини топди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги 285-сонли “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таьминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан шу тоифадаги 10 нафар хотин-қизлар учун уй-жой бошланғич тўловлари “Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш” жамоат фонди маблағлари ҳисобидан тўлаб берилиши белгиланди.

 

Мактуба ҲАМРОЕВА,

Ўзбекистон Адолат СДП Когон туман Кенгаши

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+