Она-бола “адолатчилар” сафига келиб қўшилганидан хурсанд

30.07.2021 10:07:20

“Адолат” СДП аллақачон, ўз ғоялари ортидан эргашувчи ҳамда тарғиб қилувчи маслакдошларини кўпайтиришга эришиб бўлди. Бунда партия томонидан ишлаб чиқилган бир қанча лойиҳалар ҳам ўз самарасини кўрсатмоқда.

Мазкур лойиҳалар орқали кўплаб янги аъзолар сафимизга кирмоқда. Шулардан бири она-бола – Қурбонова Шаҳноза ҳамда Қурбонов Давронбеклар Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар кенгаши аъзолигига қабул қилинди. Юнусобод туманида истиқомат қилувчи ушбу фуқаролар партия мақсади, дастурларидан бохабарлиги, шунингдек, партиянинг олиб бораётган кенг кўламли ишлари манзур келганлиги боис, сиёсий фаолликларини кучайтириш мақсадида “Адолат” СДПга аъзо бўлишни ихтиёр этганликлари ва бундан мамнун эканликларини айтишмоқда.

Эътироф этиш ўринлики, йил бошидан бери кўплаб ихлосмандлар сафимизга келиб қўшилди. Агар сиз ҳам сиёсий жараёнларга бефарқ бўлмасангиз ҳамда бунда ўз фаолиятингиз билан қатнашишга ҳисса қўшишни ихтиёр этсангиз, Ўзбекистон “Адолат” СДПга аъзо бўлинг. Зеро, адолат тамойиллари ҳар бир инсон учун сув ва ҳаво каби зарур.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+