Ўқитувчининг маоши ошди, деймиз...

20.04.2021 15:04:20

2020 йил маълумотларига таянадиган бўлсак, 451 минг 377 нафар ўқувчи 11-синфни тамомлаган. Бу йилги битирувчилар сони ҳам 500 мингдан ошиши кутилмоқда. Битирувчиларнинг кўпчилиги у ёки бу олийгоҳга хужжат топшириш ниятида экани шубҳасиз.

Дарҳақиқат, қабул имтиҳонлари яқинлашгани сари қайси битирувчидан сўраманг, имтиҳонлардан сўз очади. Улар орасида биз "тарбияси оғир" , санаб келган ўқувчилар ҳам бор...

Тўғри, талаба бўлиш бахти ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Аммо муҳими, ният эмасми? Демоқчиманки, нега мактабда  оғир тарбияли ҳисобланган бола олий маълумот олишни ният қилмоқда. Балки, унинг тарибияси биз ўйлаганчалик оғир эмасдир.

Гапнинг данганлига кўчсак, бундай ёзилмаган рўйхатга кўпинча, оилавий шароити ночор, боқувчисини йўқотган, натижада кўп дарс қолдираётган ўқувчилар киритилган бўлади. Аммо ўша боланинг ҳам кўнглида келажакда яхши инсон бўлиш орзуси борлигига ишонинг.

Мактабда ўқиб юрган кезларим фан олимпиадасида қатнашганман. Ўшанда ўқитувчимиз мен билан алоҳида шуғилланишга вақт тополмаганди. Йўқ, мен у кишини айбламоқчи эмасман. Ахир ҳамманинг рўзғори, оиласи бор. Маош эса ҳаминқадар. Дарсдан сўнг бир парча томорқада меҳнат қилмаса, бўлмасди. Иқтидорли ўқувчилар билан қўшимча ишлашга вақт топмаган ўқитувчи “оғир тарбияли” болаларга қандай вақт топсин?!

Ана энди масаланинг моҳиятига етиб келдик.

Сўнгги йилларда ўқитувчиларнинг нуфузи, иқтисодий-ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш борасида катта ишлар қилинди. Аммо... уларнинг маоши ҳамон 2-3 миллион атрофида.

Олимпиадачи болалару, тарбияси оғир ўқувчилар билан қўшимча ишлашга бу етарлими?

Қачонгача оиласи ночор битирувчининг пок орзулари абитуриентлик остонасидан нарига ўтмай қолавериши керак?

Дилмурод МАҲРАМОВ,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Жомбой туман Ёш адолатчилар қаноти Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+