Ўрганилган муаммо ечимини топиши шарт

10.05.2021 17:05:09

Бугун мавжуд муаммоларни ўрганиш баробарида унинг ечимини топиш талаб этилмоқда. Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган халқ депутатлари Жалақудуқ туман кенгаши депутати Тўйдихон Алибоева буни ўзи учун қоида сифатида қабул қилган.

Депутат тумандаги “Делварзин” МФЙда бўлиб, “маҳаллабай” асосида аҳоли мурожаатларини ўрганди. Шу куннинг ўзида унинг аралашуви билан 7 нафар фуқаронинг муаммоси ҳал этилди.

Феруза Расулова кўп фарзандли, кам таъминланган оила бекаси, “Темир дафтар”га киритилган. Бола парваришида бўлгани сабаб вақтинча ишсиз. Халқ вакилининг ташаббуси билан  ҳомийлар кўмагида бу оилага  озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Шу маҳаллада яшовчи 1-гуруҳ ногирони Гулноза Раҳимованинг яшаш хонадони талаб даражасида эмас. Ёғинли кунларда деворлари қулаб тушишидан чўчиб яшайди. Депутат бу масалада тегишли ташкилотларга чиқди. Натижада бошланғич тўловсиз уй беришга қарор қилинди.

Депутатнинг маҳалладаги юриши давом этмоқда.

Барнохон БОЗОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жалақудуқ туман кенгаши раиси     

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+