Оролбўйи муаммоси – жаҳон эътиборида

19.05.2021 18:05:00

Ўзбекистоннинг энг чекка ва узоқ йиллар эътибордан четда қолган, энг катта офат – қуриган Оролга бугун жаҳон эътиборини қаратмоқда. Бу халқнинг дардини бир дам бўлса ҳам унутмайдиган Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг улкан ислоҳотлари самараси ҳисобланади.

Мамлакатимиз раҳбари 2017 йил 12 сентябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги бош штаб квартирасида чиқиш қилганида дунё минбаридан туриб минтақа ва жаҳон ҳамжамияти учун муҳим саналган Оролбўйи муаммосини кўтариб чиққан эди. Кўп утмай Оролбўйи минтақасида инсонлар хавфсизлиги бўйича кўп шериклик асосидаги Траст фонди иш бошлади. Уч йилдан сўнг, яъни 2020 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш тўғрисидаги резолюциясини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ташаббуси билан чиққани барчамизга маълум.

Ушбу ташаббус Орол бўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилиш ҳақида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилиш таклифи куни кеча бўлиб ўткан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 75-сессиясининг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибига биринчи масала сифатида кўриб чиқиш учун киритилганлиги ва ушбу ҳужжат БМТга аъзо барча давлатлар томонидан бир овоздан маъқулланганлиги юртдошларимиз қатори мени ҳам хурсанд қилди.

Орол муаммоси нақадар глобал аҳамиятга эга масала ҳисобланишига қарамасдан Президентимиз Орол бўйи халқнинг соғлом ва яхши яшаши учун шу каби ташаббуслар билан чиқаётгани юртдошларимизни хурсанд қилмоқда. Бундай юксак эътибор шу ерда яшаётган юртдошларимизнинг балки уларнинг келажак авлодларининг ҳам мангу ёдида муҳрланиб қолишига шубҳамиз йўқ.

 

Гулхатиша АЙЫМБЕТОВА,

Қорақалпоғистон Республикаси

Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+