Ўз фаолиятингиздан қониқасизми?

19.01.2024 15:01:05

Ҳар бир соҳада таҳлил ва танқид самарадорликни оширади. Бир қарашда ўз фаолиятимиздан кўнглимиз тўлса-да, камчиликлардан кўз юма олмаймиз. Айни шу жойда ўз-ўзини танқид қила олиш ўринли.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилояти кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши олдига шу масала қўйилди. Партиянинг маҳаллий кенгаш раисларига: "Ўз фаолиятингиздан қониқасизми?", деган савол берилди. Бирдан “ҳа” дея айтиш қийин. Бундай жавобга муносиблар ҳам йўқ эмас.


Шу ўринда вилоят партия кенгашининг ўтган йилдаги фаолиятини кўрсатувчи танқидий таҳлил қилинди.
Ҳиммат Оқбутаев, “Адолат” СДП Самарқанд вилоят кенгаши раиси:
- Албатта, соҳада эришилган ютуқларда маҳаллий кенгашлардаги фаолларимизнинг муносиб ҳиссаси бор. Сессия ва доимий комиссияларга масала киритишда депутатлар ва партия фаоллари биргаликда мавжуд муаммоларни ўрганиб бормоқда. Бу жамоатчиликни бизга бўлган ишончини оширяпти. Айниқса, Тайлоқ, Ургут, Пастдарғом, Иштихон ва Жомбой туман кенгашлари бошқаларга ўрнак бўляпти. Бу ана шу ҳудудлардаги етакчилар ўз ишига масъулият билан қараб, иш юритаётганини кўрсатади.
Ютуқлар билан бирга айрим камчиликлар ҳам борки, бу таъкидлаганимиздек, ўзимизни танқид қилишга чорлайди.
Аксарият туман кенгашлари самарали фаолият юритаётган бир вақтда Пайариқ ва Нарпай туман кенгашлари томонидан партия электорати билан ишлаш, партия қаноти бўлган депутатлар билан ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги аён бўлди.
Танқидий руҳда ўтган йиғилиш якунида партия Кенгаш раислари, депутатлик гуруҳи аъзоларига фаолиятида эътиборга олиши лозим бўлган жиҳатлар, ишларни самарали ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатма ва маслаҳатлар берилди. Рейтинг назорати ташкил қилиниб, шу асосда баҳолаш механизми ишга туширилиши қайд этилди.
Кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, олдинда турган вазифалар белгилаб олинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Самарқанд вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+