Ўз-ўзини танқид

04.06.2024 15:06:56

Ўзбекистон «Адолат» СДП Андижон вилоят Кенгаши фаолларининг жорий йилни якунланган 5 ойдаги фаолияти таҳлилига бағишланган йиғилиши ана шундай шиор остида ўтди. Ҳисобот даврида партия фаолиятини жонлантириш, маҳаллий кенгашлар ва доимий комиссияларга масалалар киритиш, сафимизни янги аъзолар ҳисобига кенгайтириш ва партиянинг танилувчанлигини ошириш мақсадида тадбирлар ташкил этилишига эътибор қаратилди.
Бир қарашда ҳаммаси ўз ўрнида кўринади. Бироқ таҳлиллар ютуқлар билан бирга камчиликлар ҳам мавжудлигини кўрсатмоқда. Маҳаллий кенгаш сессияларига 5 ой давомида атиги 2 дона масала киритилгани, доимий комиссияларга ақалли 1 дона ҳам масала киритилмаганини қандай баҳолаш мумкин? Ёки фаолиятимиз асосини ташкил этувчи партиявий тадбирларни ташкил этишда айрим туманларда сусткашлик қилинмоқда. Мисол учун шу кунгача Булоқбоши туманида 1 та, Бўстон туманида 3 та, Қўрғонтепа туманида 5 та тадбир ўтказилгани ачинарли. Бу билан ана шу ҳудудларда «Адолат» СДПни қандай танитиш мумкин?

Юқоридаги каби саволлар ҳудудий кенгаш раислари олдига қўйилди. Сайловлар арафасида фаолиятни тубдан ўзгартириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

«Адолат» СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+