Ўзаро ҳамкорлик муносабатлари

23.06.2021 17:06:00

Маълумки, бугунги кунда Ўзбекистон кўплаб хорижий мамлакатлар билан ўзаро ҳамкорлик муносабатларини ҳар томонлама кучайтириш борасида самарали ишларни олиб бормоқда. Хорижий мамлакатлардан ташриф буюраётган делегация вакиллари юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишиб ижобий фикрлар орқали ҳар бир соҳа бўйича ўзаро ҳамкорлик муносабатларини янада кучайтириш борасида келишмоқдалар.

Юртимизда меҳмон бўлиб турган Чехия Республикаси делегацияси вакиллари Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари  билан учрашдилар.

Чехия Республикаси парламенти депутатлар палатаси раиси ўринбосари Томаш Ганзел бошчилигидаги делегацияни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари Т.Матибаев ва котибият мудири А.Касимовлар кутиб олдилар.

Учрашув давомида депутатлар кенгаш ва комиссиялар ҳамда туман кенгашларининг фаолиятлари бўйича қисқача маълумот бериб ўтдилар.

Томаш Ганзел делегациясининг Ўзбекистонга қилган ташрифининг асосий мақсади Биринчи жаҳон уруши даврида асирга олинган ва Ўзбекистон ҳудудида жойлашган лагерларга келтирилган хамда шу ерда оламдан ўтган чех миллатига мансуб ҳарбий махбусларнинг қабрларини аниқлаб, уларнинг номларини тиклаш бўйича ишлар олиб борилаётганлиг боис Боткино қабристонида дафн этилган махбусларнинг номларини тиклаш борасида амалий ёрдам бериш бўйича таклифлари билдирилди.

Депутатлар А.Касимов, Э.Туляков ва Т.Матибаевлар бу борада  ҳамкорликда иш олиб бориш, чех миллатига мансуб ҳарбий махбусларни дафн этишга оид маълумотларни олишда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича фикрларини билдирдилар.

Учрашув сўнгида иштирокчилар икки томонлама ҳамкорликни янада кучайтириш борасида келишиб олишди.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+