Ўзбекистон “Aдолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши ХI пленуми ўтказилди

29.01.2024 16:01:53

   “Aдолат” СДП Бухоро вилоят Кенгашининг ХI пленуми вилоят Кенгашининг фаоллар залида бўлиб ўтди. Унда вилоят Кенгаши аъзолари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари партия фаоллари иштирок этдилар. Кун тартибидан ўрин олган Бухоро вилоят Кенгашининг 2023 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси” ижроси, Бухоро вилоят Кенгашининг 2024 йилда амалга ошириши режалаштирилган устувор йўналишлари тўғрисида партиянинг Бухоро вилоят Кенгаши раиси М. Ҳамидов маърузаси тингланди. Шу билан биргаликда “AДОЛAТ” ижтимоий-сиёсий газетасига обунани ташкил этиш каби қатор масалалар кўриб чиқилди.


   2024 йил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари учун ўтказиладиган сайловларда вилоят Кенгаши ходимларини ва барча туман-шаҳар раисларини масъулият билан, бор куч ғайратимиз билан ишлашимиз лозимлиги ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтилди.


   Йиғилиш сўнгида, 2023 йил давомида фаоллик кўрсатган туман-шаҳар Кенгашлари раислари вилоят Кенгаши раиси М.Ҳамидов томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Моҳигул Раҳимқулова,
Ўзбекистон “Aдолат” СДП
Бухоро вилоят Кенгашининг матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+