Ўзбекистон умумий уйимиз

10.07.2024 15:07:56

Мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, дўстлик муҳитини янада яхшилаш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Куни кеча «Адолат» СДП Когон шаҳар Кенгаши раиси, халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши депутати томонидан Шоҳжаҳон Исамутдинов ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази Когон шаҳар бўлими билан ҳамкорлигида шаҳарда фаолият олиб бораётган «Озарбайжон миллий маданий маркази»да маънавий -маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тадбирда шаҳарда кўп йиллардан буён истиқомат қилиб келаётган озарбайжон миллат вакиллари иштирок этишди.

Шунингдек, халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши депутати томонидан Шоҳжаҳон Исамутдинов учрашувда сўзга чиқиб, шаҳарда истиқомат қилаётган турли миллат вакилларининг тарихий мероси, урф-одатлари ва миллий тарбия асраб-авайлаш, аҳоли ўртасида диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган ушбу тадбирда озарбайжон миллат вакиллари ўз миллий либосларида миллий куй-қўшиқлари билан иштирок этаётганлиги барчани бирдек қувонтириши таъкидлаб ўтилди.

-Марал Мамедова, «Озарбайжон миллий маданий маркази» раҳбари:

-Бугун Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элатлар вакиллари бир оила фарзандларидек, тенг ҳуқуқлилик ҳамда ўзаро ҳамжиҳатлик шароитида яшаб,шу юрт мустақиллигини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар. Уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, таълим олишлари, ўз қизиқиш ҳамда лаёқатлари бўйича касб-ҳунар эгаллашлари, маданиятлари, урф-одатлари, анъаналарини сақлаш ва ривожлантиришлари учун зарур имкониятлар яратиб берилган. Бир сўз билан айтганда улар учун Ўзбекистон ҳақиқий Ватан бўлиб қолди.

Миллатлараро тотувликни ўзида мужассам этган ушбу тадбир қардошларимиз қалбида ўзгача хушнудлик кайфиятини бахш этди.

Тадбир якунида иштирокчиларга депутат Ш.Исамутдинов томонидан партиянинг фахрий ёрлик ва эсдалик совғалари топширилди.

Моҳигул Раҳимқулова
«Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши
Матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+