Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлиги учун вакцина олинг

06.08.2021 15:08:39

 

 “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси Бобур Мамиров “Moderna” вакцинаси билан эмланди.

–Ҳурматли  юртдошлар, вилоятимиз аҳолиси, мен ҳам короновирусга қарши вакцинанинг 1-босқичини қабул қилиб олдим, – дейди Б.Мамиров. –  Ўйлайманки, бу коронавируснинг олдини олишга жуда катта ёрдам беради.

Сўнгги вақтларда карантин қоидаларига амал қилиш анча сусайгани, кўпчилик бепарво бўлиб қолгани сабабли касаллик юқиши яна кўпая бошлади. Шунинг учун бунга эътиборни ҳеч сусайтирмасдан, вакцина олиш, ниқоб тақиш, антисептик воситалардан фойдаланиш каби қоидаларга қатъий риоя қилишни давом эттиришимиз шарт. Шунда биз ўзимизни, оиламизни, бир-биримизни асраган бўламиз.

Пандемия вақтида барчамиз хавфсизликда бўлмагунимизгача, ҳеч қайси биримиз хавфсизликда бўлмаймиз.

Бугун, юртимизда аҳоли коронавирусга қарши бепул эмланмоқда. Уни қабул қилиш эса, ҳар бир фуқаро учун виждон амрига айланиши лозим.

Ҳурматли фуқаролар, ўзингиз ва яқинларингиз соғлиги учун ўз вақтида эмлаш тадбирларида қатнашинг!

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

 матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+