Пахтаободда сафимиз кенгаймоқда

18.03.2024 10:03:44

Ўзбекистон "Адолат" СДП Пахтаобод туман Кенгаши томонидан “Сафимизни кенгайтирамиз” акцияси эълон қилинди. Тадбир доирасида тумандаги меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда бўлган “адолатчилар” партиямизнинг Сайловолди дастури, бугунги кундаги фаолияти ва сиёсий партияларнинг сайловларда иштироки тўғрисида жамоатчиликка тушунча бермоқда.
Тарғибот тадбирлари “Партия патронажи” лойиҳаси асосида сафимизга янги аъзоларни қўшишга уланяпти. Жумладан, 48-мактабда бўлган сафдошларимизни мазкур муассаса ўқитувчилари қўллаб-қувватладилар. Шу куни 8 нафар кўнгиллилар партия аъзолигига қабул қилинди.
Ҳуснида Раҳимова, 48-мактаб ўқитувчиси:
- Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгаришларни тушуниб етдик. Бу жараёнда сиёсий партияларнинг роли янада ўсиши кўриниб турибди. Шу сабаб менда партия аъзоси бўлиш истаги туғилди ва иккиланмай Ўзбекистон “Адолат” СДПни танладим. Энди мен ҳам партия фаоли сифатида иш олиб бораман.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+