Парламентлараро иттифоқ ривож топмоқда

20.12.2022 09:12:20

Дунё миқёсида сиёсий жиҳатдан глобал аҳамиятга эга ўзгаришлар давом этаётган бир вақтда мамлакат Парламентини кучайтириш ҳар жиҳатдан муҳимдир. Чунки, парламент роли ошган жамиятда барқарор ривожланиш мақсадлари узлуксиз амалга оша боради. Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2-қўмита йиғилишида 2022 йил 21 июндаги 76/270-сонли резолюцияси муҳокамадан ўтказилиб, уни амалда тасдиқлаш, 2030 йилга қадар барқарор ривожланиш мақсадларига жадал эришишни қўллаб-қувватлаш лозимлиги қайд этилди. Айниқса, бунда аёлларнинг ролини кучайтириш, парламентда аёл раҳбарларнинг бўлишини қўллаб-қувватлаш, гендер тенглик тамойилларига амал қилиш лозимлиги белгиланди. Таъкидлаш керакки, бу каби ўзгаришлар юз бериши парламентнинг келажакдаги нуфузини ошириш ҳамда мамлакат ҳаётида муҳим стратегик аҳамият касб этишини таъминлайди. Шунингдек, давлатлар ўртасидаги Парламентлараро иттифоқнинг олиб борилиши, ўзаро ҳамкорлик алмашинуви тажриба ва имкониятлардан кенг фойдаланишни, бу эса мамлакатларнинг келгусида олдига қўйган ўз мақсадларига Парламент ролини ошириш орқали уни воситачи сифатида амалга оширишни кўзда тутади.

Шу билан бирга, 2030 йилгача белгилаб олинган дастурда Ковид касаллигига қарши биргаликда курашиш, дунё аҳолисини арзон ва сифатли вакциналар билан таъминлаш мақсадлари кўзда тутилган. Бунга эришишда ҳамкор давлатларнинг белгиланган шартларда кўрсатилганидек биргаликдаги иттифоқи муҳим ўрин тутади.

БМТ Бош Ассамблеясининг ушбу сессия йиғилишида дунёнинг турли қитъаларидан қатнашган кўпгина давлатлар иштирок этдики, бу анжуманнинг кенг қамровлилигини оширишда янада салмоқлидир. Хусусан, Европанинг кўпгина давлатлари, Осиё ва Африкадан иштирок этган мамлакатлар мисолида буни тасдиқлаш мумкин.

Парламент иттифоқида кўзда тутилган масалалардан яна бири Парламентлар ўртасида, шу жумладан Парламентлараро иттифоқ доирасида, ўзининг уч йўналиши – иқтисодий, ижтимоий ва экологик жиҳатдан барқарор ривожланишга эришиш бўйича миллий, минтақавий ва халқаро саъй-ҳаракатларни мувозанатли ва интеграциялашган ҳолда қўллаб-қувватлаш учун яқиндан ҳамкорлик қилишдир. Аъзо давлатларни барча 17 та Барқарор ривожланиш мақсадларига мувозанатли ва яхлит тарзда эришишни тезлаштиришда парламентларнинг етакчилик ролини рағбатлантиришга чақиради, унинг уч йўналиши – иқтисодий, ижтимоий ва экологик жиҳатдан барқарор ривожланишга эришиш мажбуриятини яна бир бор тасдиқлайди ва рағбатлантиради. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аъзо давлатлар билан уларнинг илтимосига биноан парламентларнинг бу борадаги институционал салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорлик қилади. Ўйлайманки, ушбу ҳамкорлик яқин келажакда ушбу йўналишларнинг узвий ва кенг ривожланишини таъминлаб беради.

Даврон Асадиллаев,

Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутати

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+