Партия фаоллари маҳаллаларда

10.06.2024 16:06:29

Жамоатчиликнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва сиёсий фаоллигини ошириш Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг ўз олдига қўйган асосий вазифаларидан бири. Амалдаги сайловлар йилида бу янада кенг аҳамият касб этмоқда. Қўрғонтепалик «адолатчилар» юқоридагилардан келиб чиқиб маҳаллаларда сиёсий тадбирлар ташкил этмоқда. Тумандаги «Савай» МФЙда «Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш-демократик жамият пойдевори!» шиори остида ташкил этилган давра суҳбати айни шу мақсадга қаратилди. Унда мамлакатимиз ва хорижий давлатлардаги воқеликлар, қонунчилигимизга киритилган ўзгаришлар тўғрисида сўз юритилди. Партия сафидаги ҳуқуқшунослар сайлов қонунчилиги ва депутатлик институти хусусида йиғилганларга тушунча бердилар.

Фозила Содиқова, партия фаоли:

-Эндиликда депутатлик сайловлари янги тартиб асосида ўтиши тўғрисида эшитсакда унинг тартибини билмасдик. Бугун буни тўла тушуниб етдик. Энди номзодлар билан бир қаторда сиёсий партиялар учун ҳам овоз берилиши биз учун янгилик. Бугун ўрганганларимизни маҳалладошларимизга ҳам етказамиз. Бу албатта, сайловларни қонуний ва шаффофлик асосида ўтишига хизмат қилади.

Партиядошларимиз томонидан маҳаллаларда сиёсий саводхонликни оширишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.

Мансурбек Қамчиев,
«Адолат» СДП
Қўрғонтепа туман К
енгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+