Партия аъзолари янги БПТга бириктирилди

31.03.2021 21:03:23

Ўзбекистон  Республикаси Олий  Мажлис Қонунчилик палатаси депутати  Муҳаммаджон Валиев  Қўқон шаҳридаги 23-умумтаълим мактаби ўқитувчилари ва “Толзор” МФЙ раиси ва фаоллари  билан учрашиб, улар билан суҳбатлашди.  Депутат  мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, таълим тизимидаги ўзгаришлар, халқ  манфаатларини таъминлашга қаратилган  меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти ҳусусида сўз юритди. Тадбир сўнгида аьзоларга партия билетлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати томонидан топширилди.  Янги аъзолар «Толзор» МФЙда  ташкил этилган  бошланғич партия ташкилотига бириктирилди.

Наргиза Абдуллаева, Илёсжон Аҳмадалиев, Шуҳратжон Жўрабаев, Муяссархон Жўраева, Муҳаббат Султанова   сингари кўплаб ходимларим билан биргаликда  партияга аъзо бўлдик, –  дейди 23-умумтаълим мактаби директори Шоирахон Турдиева. – Албатта  “Адолат” СДП билан ҳамкорликда  турли тадбирлар ташкил этиб келамиз.   Куни кеча “Ёшлар – коррупциясиз келажак тарафдори” мавзусида  иншолар танлови ҳам  ўқувчилар ўртасида  кўтаринки руҳда, уюшқоқлик билан ўтказилди.

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+