Партия депутатлик гуруҳи ташаббуси билан сессияда масала муҳокама қилинди

04.05.2021 20:05:31

Мамлакатимизда сўнгги 5 йил ичида маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш ишларини кучайтириш мақсадида ички ишлар органларининг қуйи бўғинлари мустаҳкамланди.

Аҳамиятлиси, ички ишлар органлари ўз хизмат фаолиятини парламент ва жамоатчилик назорати остида олиб бориши қатъиян белгиланди. Яъни, Ички ишлар вазири Сенатга йилда икки маротаба ахборот бериши, ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқлари Халқ депутатларининг вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига ҳар чоракда, туман-шаҳар ИИБ бошлиқларининг ёшлар бўйича ўринбосарлари халқ депутатлари шаҳар-туман кенгашларига, профилактика инспекторлари эса маҳалла аҳолисига ҳар ойда ҳисобот бериб бориши йўлга қўйилди.

Ўтган чоракда Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг навбатдаги сессия мажлисида туманда жамоат хавфсизлигини таъминлаш натижалари, хусусан ҳудудда содир этилган оғир ва ўта оғир турдаги жиноий ҳолатлар тўғрисидаги масала муҳокама қилинди.

Кун тартибида белгиланган масала бўйича Амударё тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосари Б.Уразов ва Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари  М.Ўразбоевларнинг ҳисоботи тингланди.

Мажлисда туман ички ишлар органининг жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишидаги ишлар муҳокама қилинди.

Жумладан, 2021 йил январь ойи давомида Амударё тумани ҳудудида умумий жиноятчилик 11,1 фоизга  ошиб кетишга йўл қўйилганлиги, аммо, жиноят қидирув йўналишидаги жиноятлар 20 фоизга камайишига  эришилган.

Жамоат тартибини сақлаш мақсадида туман ҳудудида  ўтказилиб келинаётган кенг қамровли «Антитеррор-Тозалаш», «Арсенал», «Орият», «Назорат», «Спитамен», «Қидирув», «Турмуш» каби тезкор профилактик тадбирлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси ходимларининг фаол иштироки таъминланган.

Туманда жами 39та жамоатчилик назорати масканлари ташкил қилиниб, ҳар куни ўрта ҳисобда 39 нафардан ортиқ ички ишлар бўлими ходимлари билан 58 нафар жамоатчилик вакиллари ва 25 нафардан иборат жасорат гуруҳлари тунги йўналишда хизматга жалб қилиниб келинган.

Бундан ташқари профилактика инспекторлари билан биргаликда низоли оилаларда оилавий қадриятларни тиклаш, мавжуд низоларни қонуний ҳал этиш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича “маҳаллабай” тарзида ишлар йўлга қўйилганлиги ҳам таъкидлаб ўтилди.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда жамоат жойлари ва кўчаларда майда безорилик ва жамоат тартибини бузиш билан боғлик ҳуқуқбузарлик содир этган фуқароларнинг ҳатти-ҳаракатларини улар яшайдиган маҳаллаларда муҳокама қилиб бориш, жиноятчиликнинг олдини олишда тегишли органлар билан ҳамкорликда овул ва маҳаллаларда тарғибот-ташвиқот ишларини янада кўчайтириш, ҳар бир фуқаролар  йиғинида жиноятчиликни умуман бўлдирмаслик чораларини кўриш, жамоатчилик тартибини сақлаш, муаммоли оилалар билан  бирма-бир ишлаш каби вазифалар белгиланиб олинди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича туман Кенгаши томонидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва ушбу қарорларнинг ижросини назорат қилиш туман Кенгашининг қонунийликни таъминлаш ва коррупияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси ҳамда партиямиз депутатлик гуруҳи зиммасига юклатилди.

 

 

Мансур ЎРАЗБОЕВ,

Халқ депутатлари Амударё тумани

Кенгаши партия депутатлик гуруҳи раҳбари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+