Партия ходими ва ёш адолатчимиз «Хайрли кун» эшиттириши меҳмони бўлди

24.06.2024 20:06:36

27 июнь «Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» муносабати билан Ўзбекистон «Адолат» СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби Замира Абдуллаева ҳамда Урганч давлат университети талабаси, ёш адолатчи Рўзахон Сапарбоева Хоразм радиосининг журналист, партия фаоли Гулсанам Маннанова муаллифлигидаги «Хайрли кун» эрталабки тўғридан –тўғри маънавий, маърифий, маданий дам олиш эшиттиришида иштирок этишди. Дастурни журналист Икрам Эшниязов ва Жаҳонгир Норматовлар олиб боришди.

Суҳбат давомида Замира Абдуллаева «Адолат» СДП сайловолди дастурида илгари сурилган иқтидорли ёшларни излаб топиш ва уларни иқтидорларини намоён этиш мақсадида 2014 йил апрель ойида партия қошида ташкил этилган «Истеъдод» клуби ўнлаб истеъдодларни кашф этаётгани ва клубнинг собиқ аъзолари турли нуфузли олийгоҳларда партиядан ажралмаган ҳолда таълим олишаётгани, олийгоҳни битказганлари турли соҳаларда меҳнат қилаётгани тўғрисида сўз юритди. Шунингдек, Устоз-шогирд анъаналари яхши йўлга қўйилгани, партия томонидан матбуот котибларга жуда яхши эътибор қаратилаётгани, қулай шароитлар яратиб берилгани тўғрисида гапирди.

Ёш адолатчимиз Рўзахон Сапарбоева кўпдан партияга аъзо бўлиш истаги амалга ошгани, яқинда партия ва УрДУ ҳамкорлигида қизлар ўртасида бўлиб ўтган «Иқтидор, истеъдод ва рағбат» мавзусидаги кўрик-танловда ижодкорлик бўйича биринчи ўринни олиб, ҳакамлар ҳайъати аъзолари бўлган партия фаоллари эътиборига тушгани ва партияга аъзоликка қабул қилингани тўғрисида сўз юритди. Уларнинг саъй ҳаракатлари билан Хоразм телерадиокомпанияси жамоасининг ҳам ўз ижоди билан эътиборини қозонгани тўғрисида мамнуният билан гапирди. Эндиликда «Адолат дўпписи»га эга бўлиш учун ҳаракат қилаётгани, устозлари изидан бориб, партияга хизмат қилиши, олдига қўйган буюк мақсадларига албатта эришишини қувонч билан таъкидлади.

Шунингдек, партиямиз фаоллари ижодий ютуқлари, келгуси режалари, мақсадлари тўғрисида гапирдилар ва ўз ижодларига мансуб бўлган шеърлардан радиотингловчилар эътиборига ҳавола қилишди.

Гулора ИСМОИЛОВА,
«Адолат» СДП
Хоразм вилоят Кенгаши
бош мутахассиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+