Партия ходимлари учун навбатдаги сиёсий ўқув семинари ўтказилди

15.06.2024 22:06:41

Куни кеча Ўзбекистон «Адолат» СДП Марказий аппаратида партия ходимлари учун навбатдаги сиёсий ўқув семинари ўтказилди.

Тадбир аввалида партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова бугун мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, кенг кўламли янгиланишлар ҳақида сўз юритиб, уларнинг самарадорлигини таъминлашда партия олдида турган муҳим вазифаларга атрофлича тўхталди.

Шунингдек, партия ходимлари ва фаолларининг сиёсий-ижтимоий, ҳуқуқий саводхонлик ва маданиятини юксалтиришда сиёсий ўқувларнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда адолатли, ҳуқуқий демократик давлат қуриш ҳамда одил фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлида салмоқли ишлар қилинди.

Албатта, мазкур ислоҳотларнинг ҳаётга самарали татбиқ этилишида Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси вакиллари, депутатлари ҳам нафақат фаол иштирокчи, балки ташаббускор сифатида самарали фаолият олиб бормоқда.

Тадбирда бу каби сиёсий ўқувлар партия вакилларининг билим ва кўникмаларини ошириш орқали белгиланган мақсадларнинг янада натижадорлигини таъминлашга хизмат қилиши айтиб ўтилди.

Ўзаро савол-жавоб, фикр-мулоҳазаларга бой бўлган тадбир якунида галдаги вазифалар юзасидан тавсиялар берилди.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+