Партия ходимлари ва депутатлар учун сиёсий ўқув

05.03.2021 10:03:28

Мана бир неча кундан буён Термиз давлат университетида Сиёсий партиялар ва ОАВ вакиллари ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирокида сиёсий ўқувлар ўтказилмоқда.

Унда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилояти Кенгаши ходимлари, партиядан сайланган вилоят, туман-шаҳар Кенгашлари депутатлари ҳам иштирок этмоқдалар.

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети профессор-ўқитувчилари томонидан “Сиёсий партиялар ва ОАВ вакиллари ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари учун ташкил этиладиган ўқув курсининг мақсади ва ўқув жараёнини ташкил қилиш масалалари”, “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти” ва “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида мамлакатда амалга оширилган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти” мавзуларида  дарслар ўтказилди.

Айтиш керакки, мамлакатимизда ҳудудларни комплекс ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш, камбағалликни қисқартиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Иқтисодий-ижтимоий соҳаларни қамраб олган кўплаб дастурлар амалга оширилмоқда. Халқ фаровонлигини ошириш, аҳолини иш билан таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланган. Бу борадаги ишларнинг ижроси маҳаллий Кенгаш депутатларига ҳам улкан масъулият юклайди. Ташкил этилган ўқувларда ана шу жиҳатларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Абдурашид Артиков, Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутати:

Сиёсий партия фаоли энг таъсирчан ташвиқот ва тарғибот қуроли  -   жойларда кечаётган ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий жараёнлар воқеаларнинг асл моҳиятини оддий, таъсирчан сўзларда кенг жамотчиликка етказиб бера оладиган  сўзидан иборат бўлади. Бу сўзни айтиш, одамлар билан мулоқот қила олиш эса, авваламбор, чуқур сиёсий билимни талаб қилади.

Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг сиёсий партия вакиллари билан жорий йил 2 февралда бўлиб ўтган учрашувида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда жорий йилда мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш мақсадида, айни пайтда  белгиланган режага мувофиқ ҳудудлардаги Олий таълим муассасаларида партия ходимлари ва маҳаллий Кенгаш депутатларининг ўқуви ўтказилмоқда. Ўйлайманки, ушбу сиёсий ўқувлар партия фаолларининг сиёсий-ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлашда мустаҳкам замин яратади.

Сиёсий ўқувларда 30 нафардан ошиқ  партия вилоят ва ҳудудий партия ташкилоти ходимлари ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирок этмоқда. Навбатдаги ўқув машғулотларида профессор-ўқитувчилар муаллифлигидаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти”, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурининг асосий йўналишлари”, “Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш масалалари” ва шу каби долзарб мавзуларда  қилинаётган маърузалардан сўнг қизғин баҳс-мунозаралар бўлиб ўтмоқда.

Уларда сиёсий ўқув иштирокчилари олинган назарий билимларини ўз иш тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда амалиёт билан умумлаштиришга ҳаракат қилмоқдалар.

Ўқув машғулотлари давом этади.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+