Партия лойиҳаси Шовотда

24.01.2024 14:01:25

    Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят, Шовот туман Кенгаши ташаббуси билан Шовот туманидаги Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 26-сон умумий ўрта таълим мактабининг юқори синф ўқувчилари билан “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик!» лойиҳаси доирасида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
    Тадбирга партия фаоллари, депутатлар ҳамда мазкур мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.


    Тадбирдан кўзланган мақсад — балоғат ёшидаги қизлар орасида одоб-ахлоқ, гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиш, озодаликка эътибор қаратиш, қизларни турмушга тайёрлаш, эрта турмушнинг зарарли оқибатлари ва бошқа салбий ҳолатлар олдини олишдан иборатдир.
    Халқ депутатлари Шовот туман Кенгаши депутати - Феруза Юсупова сўзга чиқиб, мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, яратилаётган имкониятлар тўғрисида гапириб, қизлар — миллат давомчилари, деб бежизга таъриф берилмагани тўғрисида бир қатор ҳаётий мисолларни келтириб ўтди.
   Мавзуга доир фикр ва мулоҳазалар қизғин тус олган тадбир сўнгида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди.

Меҳриноз АБДИЯЗОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят, Шовот туман Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+