Партия лойиҳасидаги тадбир талабаларни коррупцияга муросасиз курашга чорлади

28.04.2022 10:04:05

«Адолат» СДП Хоразм вилоят ҳамда Урганч шаҳар Кенгашлари ҳамкорликда Урганч Давлат Университети бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иши йўналиши талабалари иштирокида партиянинг «Коррупция тараққиёт кушандаси» шиори остида «Таълимда коррупцияга йўл бермаймиз!» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирга партия фаоллари, депутатлари ҳамда профессор ўқитувчилар ва талабалар иштирок этишди.

Тадбирни вилоят Кенгаши мафкуравий ишлар бўйича бош мутахассиси Гулора Исмоилова кириш сўзи билан очиб, партия томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар, мамлакатимизда долзарб муаммо сифатида қаралиб келинаётган коррупция-тараққиёт кушандаси экани тўғрисида бир қатор мисоллар билан тушунтириб берди.

Айниқса, таълим соҳасидаги ислоҳотлар сабаб, вазият тубдан ўзгаргани, кимнинг билими, қобилияти, салоҳияти бўлса, ўша одам ўқийди, деган тамойилга амал қилина бошлангани, шу боис эндиликда таълимдаги коррупцияни таг-томири билан йўқ қилишга имконият яратилгани ва бу масалага астойдил киришилгани энг муҳими таълимда коррупцияга йўл бермаслик, бу билан келажак авлодни соғлом муҳитда камолга етказиш каби масалалар хусусида баҳс ва мунозаралар қизғин кечди.

Шунингдек, партия ташаббуси билан ҳар йил ташкил этиб келинаётган «Коррупцияга биргаликда курашамиз!» мавзусидаги иншолар танлови ҳамда ғолиб бўлган иншолар ўрин олган «Коррупция ёшлар нигоҳида» сарлавҳали янги чоп этилган китоб тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалар иштирокчилар диққат марказидан жой олди.

Мардона Қобулова, иштирокчи талаба:

- Муҳтарам Президентимиз томонидан биз ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар, шароитлардан тоза иймонимиз билан самарали фойдаланиб, халқимизга холисона хизмат қилиш ҳар биримизнинг Ватан олдидаги фарзандлик бурчимиздир. Тадбир давомида партия фаолларининг ибратли ва намунавий сабоқларидан коррупцияга муросасиз кураш тўғрисидаги билим ва кўникмаларимиз янада бойиди. Ташкилотчиларга раҳмат.

Тадбир сўнгида талабалар қизиққан саволларига соҳа мутахассислари томонидан батафсил жавоблар олишди.

Бир сўз билан айтганда, партиямиз фаоллари саъй –ҳаракатлари билан амалга оширилаётган бу каби тадбирлар, жамиятимизни ҳалол ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантиришга хизмат қилиши шубҳасиздир.

Рустам БОЛТАЕВ,

«Адолат» СДП

Урганч шаҳар Кенгаши раиси,

депутатлик гуруҳи раҳбари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+