«Партия патронажи» сафимизни кенгайтирмоқда

25.07.2022 19:07:18

«Ўзенергоинжиниринг» АЖ Андижон комплекс лойиҳалаш филиали ходимларининг «Адолат» СДП Андижон вилоят Кенгашига мурожаати эътиборимизни тортди. Мазкур ташкилот ходимларининг таклифи асосида «Жамият ва сиёсий партиялар» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда бошқа сиёсий партиялар қатори «адолатчилар»нинг мақсад ва вазифалари, Сайловолди дастурида илгари сурилган ғоялар ҳақида тушунча берилди. Ўз номи билан қонун устуворлигини таъминлаш бош мақсади эканлиги ва бу борада амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратилди.

Бир сўз билан айтганда чақирув самарали кечди. Шу куннинг ўзида «Партия патронажи» лойиҳаси доирасида бир гуруҳ соҳа ходимлари сафимизга қўшилди.

«Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши

матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+