«Партия патронажи» талабалар билан

06.10.2022 12:10:31

«Адолат» СДП аъзолари сафининг кенгайишида «Партия патронажи» лойиҳасининг роли ортиб бормоқда. «Адолат» СДП Андижон вилоят Кенгашига партия сафига кириш истагида қилинган аксарият мурожаатлар айни шу йўл билан ечимини топмоқда.

Андижон давлат тиббиёт институти ўқитувчи ва талаблари орасида «адолатчилар» кўпчиликни ташкил этади. Мазкур илм даргоҳида ўтказилган партиявий тадбирлар талабаларда қизиқиш уйғотмоқда. Куни кеча 10 нафар йигит-қиз аъзолик билетини олди. Энди улар «Ёш адолатчи» сифатида биз билан биргаликда иш олиб боради.

Сарвиноз Ҳамидова, Андижон давлат тиббиёт институти талабаси:

-«Адолат» СДПнинг сайловолди дастурида биз бўлғуси шифокорлар фаолияти билан боғлиқ қатор вазифалар кўрсатилган. Бу менда қизиқиш уйғотди. Шу сабаб «Адолат»ни танладим. Жамоатчилик орасида фуқароларнинг тиббий маданиятини юксалтиришга қаратилган тадбирларда фаол иштирок этишни ўз олдимга мақсад қилиб олдим.

«Адолат» СДП Андижон вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+