Партия ташаббуси билан темир йўл йўловчиларига яна бир қулайлик яратилади

12.05.2024 09:05:44

Ўзбекистон «Адолат» СДП Марказий аппарати ва «Ўзбекистон Темир Йўллари» АЖ ҳамкорлигида Конституциямизнинг аудио китоби тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Ислом Ҳамроев, партия Марказий аппарати масъул ходимлари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги «Ёшлар парламенти» аъзолари, «Ўзбекистон Темир йўллари» Акциядорлик жамияти раҳбарияти ва ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда иштирок этганлар замонавий ахборот технологияларининг кенг имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда партия ташаббуси билан яратилган Бош қомусимизнинг аудио китоби соҳада фаолият олиб бораётган темирйўлчи ходимларга иш фаолиятида яқиндан асқатиши, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришда интенсив таъсирга эга эканлигини қайд этдилар.

Қолаверса, партия Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Ислом Ҳамроевнинг сўзларига кўра, мазкур аудио китоб ёрдамида Конституциямизнинг халқчил нормаларини поезд бекатлари ва йўловчи вагонларида самарали тарғиб этиш орқали йўловчиларнинг сафар давомидаги вақтини мазмунли ва манфаатли ўтишини таъминлаш мумкин. Бунда йўловчилар ўз ҳақ-ҳуқуқларини, мамлакатимиз қонунчилиги асосини содда, тушунарли тилда тинглаб, осон эслаб қолиш имкониятига эга бўладилар.

Тадбир якунида партия вакиллари томонидан мазкур аудио китоблар тўплами жамият раҳбариятига топширилди.

"Адолат" СДП
Матбуот хизмати 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+