Партия ташаббусидан болажонлар мамнун

06.09.2021 12:09:47

Бугунги кунда таълим-тарбиянинг бош бўғини бўлган мактабгача таълим муассасаларида болажонлар учун яратиб берилаётган шарт-шароитларни яхшилашга, кенгайтиришга  жиддий эътибор қаратиш ва ёндашиш ўта долзарб масалалага айланди. Барча мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган болажонларнинг кенг дунёқарашли, маънавий баркамол бўлиб улғайишларида нафақат педагоглар, балки биз партия фаоллари ҳам шуғуллансак кўзлаган мақсадимизга эришишимиз  шубҳасиздир.

Вилоят мактабгача таълим муассасалари бошқармаси билан ҳамкорликда партиянинг “Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида мамлакатимизда ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни спортга кенг жалб этиш мақсадида Арнасой туманидаги  5-сонли “Наврўз” мактабгача таълим ташкилотида жажжи болажонларнинг боғчадаги асосий вақтларини мазмунли ўтказишлари учун шахмат-шашка майдончаси ташкил этилиб, фойдаланишга топширилди.

 “Адолат” СДП Арнасой туман Кенгаши ташаббуси билан боғча тарбияланувчиларига тайёрланган шашка майдончасининг туҳфа этилганлиги болажонларни ва уларнинг ота-оналарини беҳад қувонтирди. Бошқа мактабгача таълим муассасалари ходимлари ҳам бундан наъмуна олган ҳолда ўз мактабгача таълим муассасаларида шашка-шахмат майдончаларини ташкил этишга қизиқиш билдиришмоқда. Қувонарли томони шундаки, бу ишга болажонларнинг ота-оналари ҳам хайрихоҳлик қилишмоқда.

Пўлат ҲАМЗАЕВ,

 “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+