Партия ташкил топганлигининг 27 йиллиги кенг нишонланди

17.02.2022 14:02:21

 “Адолат” социал-демократик партияси ташкил топганлигининг 27 йиллиги, ҳамда атоқли давлат арбоби, шоҳ ва шоир, саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги муносабати билан “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгнаши ташаббуси билан партиянинг Жиззах шаҳар Кенгаши ҳамда Жиззах шаҳридаги 16-умумтаълим мактаби ҳамкорлигида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда партиянинг вилоят Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутатлари, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни партиянинг Жиззах вилоят Кенгаши раиси Пўлат Ҳамзаев очиб берар экан, иштирокчиларга Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида, қолаверса “Адолат” социал-демократик партияси томонидан 27 йил давомида амалга оширилган ишлар, амалиётга татбиқ этилган лойиҳалар, депутатлар фаолияти ҳамда ушбу давр оралиғида мамлакатимиз сиёсий майдонида йилдан-йилга партиянинг мавқеи ошиб бораётганлиги, партия 1995 йилда сиёсий майдонга чиқиб, барча даражада бўлиб ўтган давлат ҳокимияти органлари, Президентлик  сайловларида ўз номзодлари билан муносиб иштирок этиб келаётганлиги ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

жиззах

 

Тадбир давомида мактаб ўқувчилари томонидан Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги чиқишлари, айтган шеърлари, саҳна кўринишлари, шу билан биргаликда, партия фаолиятига оид келтирган маълумотлари барчада қизиқиш уйғотди.

Тадбир сўнгида партия фаолиятида ўрнак кўрсатган бир гуруҳ фаолларга ва тадбирни ташкил этишда фаоллик кўрсатган ўқитувчи ва ўқувчиларга партия вилоят Кенгашининг ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Шахноза СОАТОВА,
“Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши
бош мутахассиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+