Партия ёрдами билан фуқарога юз дона шифер бериладиган бўлди

24.06.2021 14:06:59

Бугунги кунда фуқароларнинг дарду-ташвишини эшитиш, турли-хил муаммоли масалаларга қонуний ечим топиш, шунингдек, уларга ҳар томонлама кўмаклашиб, ҳар бир шахснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш давлат органлари ва ташкилотларининг энг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Шуни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида фуқаролар билан юзма-юз очиқ мулоқот ўтказиб келинмоқда.

Шароф Рашидов туман, “Истиқлол” МФЙ, Усмон Носир кўчаси 73-уйда яшовчи кўп фарзандли, ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаро Арзиқулов Фахриддин томонидан уйининг том қисмини ёпиш учун амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати асосида партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Пўлат Ҳамзаев, партиянинг Шароф Рашидов туман Кенгаши раиси Воҳид Саитхонов, халқ депутатлари туман Кенгаш депутатлари, маҳалла фаолларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар натижасида уйнинг том қисми шифер билан ёпилмаганлиги маълум бўлди. Натижада куз-қишнинг ёғин-сочинли кунларида уйнинг том қисмидан чакка ўтиб, ушбу хонадонда яшовчи фуқарога ва унинг фарзандларига кўплаб қийинчиликлар туғдирмоқда. Оқибатда болаларнинг бундай совуқ ва ёғингарчилик кунларида турли хил касалликларга чалинмоқда.

Ишчи гуруҳ томонидан туман ҳокимлигига мурожаат қилиниб, мазкур фуқаро “Темир дафтар”га киритилди ҳамда ҳомийларни жалб қилган ҳолда юз дона шифер олиб бериладиган бўлди.

 

Ўктам ҚУРБОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

мутахассиси  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+