Партиядошимиз “Каманди” МФЙга  раис бўлди

25.05.2022 14:05:05

Шу кунларда бутун республикасимизда бўлгани каби вилоятимизда ҳам маҳалла раиси ( оқсоқоли) сайлови қизғин паллага кирди. Қашқадарёдаги 800 дан ортиқ маҳалла фуқаролар йиғинларида сайлов демократия тамойиллари асосида очиқлик ва муқобиллик асосида бўлиб ўтмоқда.

Бугун Қарши шаҳридаги Каманди маҳалласи   фуқаролари ҳам  эрта тонгданоқ эл юрт иши учун фидоий, жонкуяр  бўлган муносиб номзодга овоз бериш мақсадида  тўпландилар. Сайлов ҳар томонлама адолатли бўлиб ўтди. Қўйилган  номзодлар орасидан партиядошимиз, халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати Алишер Ишназаров муқобиллик  асосида кўп овоз тўплаб маҳаллага раис этиб сайланди.

Партиядошимизни ушбу муваффақиятга эришганлиги билан биз ҳам барча адолатчилар номидан қизғин муборакбод этамиз.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+