Партиямиз фахрийси хонадонида

09.05.2024 15:05:56

9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши узоқ йиллар фаолият юритган ва ҳозирда нафақада бўлган бир гуруҳ меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиб, кекса авлод вакилларига ғамхўрлик кўрсатмоқда.

Жумладан, бугун партия фаоллари «Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони соҳиби, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашига 1995-2004 йиллар оралиғида раислик қилган партиямиз фахрий нуронийси Кеунимжай ота Матеков хонадонида бўлиб, байрам совғалари топширилди.

Таъкидлаш лозимки, кексалар меҳнатини қадрлаш, уларга меҳр-оқибат кўрсатиш, устоз-шогирд анъанасини давом эттириш Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фаолиятида алоҳида ўрин тутади.

«Адолат» СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+