Партиямиз фаоли – “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳибаси

09.03.2021 14:03:40

Бугунги кунда аёлни эъзозлаш уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бевосита мамлакатимиз Президентининг ташаббуси билан хотин-қизларнинг жамиятда тутган ўрни, ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги фаоллик даражаси, энг муҳими, эртанги кунимиз эгалари бўлмиш соғлом авлодни тарбиялаб, вояга етказишдаги ҳаётий вазифаси изчил белгилаб берилди. Мамлакат миқёсида давом этаётган улкан бунёдкорлик ишларида ўзларининг бетакрор салоҳиятларини ишга солиб, эл-юртга камарбаста бўлган аёллар 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами олдидан фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланишди.

Мукофотланганлар орасида партиямиз фаоли Омонгул Ҳайитованинг борлиги биз қатори барча жиззахлик фаол партиядошларимизни бирдек қувонтирди. Омонгул Хайитова бугунги кунда Дўстлик туманидаги “Ўлмас Зебинисо” фермер хўжалиги бошлиғи сифатида фаолият олиб бормоқда. Шу орқали мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Яна бир бор Омонгул Хайитовани “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланганлиги муносабати билан барча фаол партиядошларимиз номидан табриклаймиз. 

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+