Партиямиз фаоли тақдирланди

06.03.2024 17:03:15

Мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган ҳоким ёрдамчиси лавозими бугунги кунда ўзини оқлаб, аҳолининг оғирини енгил қилишда самара ёрдам бериб келмоқда.
Партиядошларимиз орасида ҳам ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаб, нафақат ўз маҳалласида, бутун туманда намуна кўрсатаётган фаоллар талайгина.
Шулардан бири Кегейли тумани “Нурли бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси Генжебай Қайповдир.
Партиядошимиз ўзининг икки йиллик фаолияти давомида “Нурли бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 216 ишсиз фуқаронинг бандилигини таъминланишига эришган, шунингдек маҳалла драйвери «Хизмат кўрсатиш соҳаси» бўйича тадбиркорлик субъектлар сонини 31 тадан 96 тага, яъни 3 баробарга кўпайтириб, 293 янги иш ўринлари яратилишига эришган.
Хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»даги ишсиз тоифаси билан рўйхатда турувчи 37 фуқарога субсидия асосида 13 тикув машинаси, 15 фуқарога 30та асалари уяси, 3 электр печка, 5 иссиқхона, 2 сартарошлик хизмати учун асбоб-ускуналар берилиб, бандлиги таъминланишига ва уйига даромад келтиришига ёрдамини кўрсатган.
Шунингдек, «Ҳар бир оила тадбиркор» дастури асосида аҳолига 2 800 000 000 сўм имтиёзли кредит бериш орқали 152 фуқаронинг бандлиги таъминланиб, хўжалигига кирувчилар даромадлар сонини кўпайишига амалий ёрдамлар кўрсатиб келган.
Куни кеча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раисининг ҳоким ёрдамчилари билан ўтказган учрашувида, 2023 йилда амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, камчиликлар танқид қилинди, аҳолининг бугунги кундан розилигини таъминлаш, тадбиркорлик субъектларини ишга тушириш, янги иш ўринларини яратиш каби йўналишларда вазифалар белгиланди.
Учрашув давомида ўз ҳудудида юқори натижаларга эришган, иш ўринлари яратилишига кўмаклашган ҳоким ёрдамчиларига Жўқорғи Кенгеснинг кўкрак белгиси ва Фахрий ёрлиқлари топширилди.
Улар орасида партиядошимиз Г. Қайпов ҳам Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирланди.
Биз партиямиз фаоли Г. Қайповни эришган ютуғи билан табриклаб, келгусидаги ишларига муваффақият тилаб қоламиз.

Ривож Отарбаев,
Ўзбекистон «Адолат» СПД
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раис ўринбосари.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+