Партиямиз ташаббуси билан ёшларнинг бўш вақти самарали ўтмоқда

22.07.2024 11:07:47

Жорий йилнинг 9-18 июль кунлари пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги уюшмаган ёшларни ҳамда маҳалла ёшларини спортга кенг жалб қилиш мақсадида «Адолат» СДП Тошкент шаҳар Олмазор тумани Кенгаши, Тошкент шаҳар Сув спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби, Олмазор тумани спорт мактаби ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда оммавий спорт мусобақалари ўтказилди.

Бундан кўзланган мақсад ёшларнинг таътилдаги бўш вақтларини самарали ўтказиш ва уларни ҳам жисмонан, ҳам маънан юқори савияда тарбиялашдир.

Бу каби ёшларнинг маънавиятли, жисмонан етук бўлишини мақсад қилган лойиҳалар туман кенгашлари томонидан тез-тез ташкил этиб турилади.

Олмазор тумани 22-умумтаълим мактабида тумандаги 64 та маҳалла ёшлари ўртасида бўлиб ўтган 7 та спорт тури жумладан, сузиш, стол тенниси, мини футбол, стритбол, воркоут, волейбол бўйича мусобақа ташкиллаштирилди ва мусобақа сўнггида ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунга келиб Тошкент шаҳар Сув спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида жами 408 нафар спортчилар 41 нафар тренер қўл остида 6 та спорт тури бўйича шуғулланиб келмоқдалар. 2024 йил учун Ўзбекистон миллий терма жамоасига ССТИСМ (Сув спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби)дан 202 нафар спортчилар аъзо бўлгани жуда юқори кўрсатгич ҳисобланади, жами 210 нафар Ўзбекистон чемпионати ва кубоги мусобақалари ғолиб ва совриндорлари, 25 нафар Осиё чемпионати ва кубоги, 3 нафар Осиё Ўйинлари ғолиб ва совриндорлари ҳамда 1 нафар жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори мавжуд. Париж-2024 олимпия ўйинларига ССТИСМ байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўлими спортчиси Шубина Екатерина лицензия қўлга киритган.

Партиямиз интилувчан ва изланувчан ёшларни доимо қўллаб-қувватлайди!

«Адолат» СДП
Тошкент шаҳар Кенгаши
матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+