Партиянинг Андижондаги етакчиси маҳалла ёшлари билан

26.06.2024 10:06:38

Кейинги йилларда республикамизда ёшларга бўлган эътибор янада кучайди. Улар билан ишлашда янгича тизимнинг жорий этилгани муаммолар ечимига йўл очмоқда. Аниқроғи, келажагимиз эгаларини қийнаётган ҳар қандай муаммо яшаш жойида, маҳалланинг ўзида ҳал этиляпти.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши раиси Мадаминжон Мадазимов айни шу мақсадда Марҳамат туманидаги Қовунчи маҳалласида бўлди.

Мазкур маҳалла ёшлари билан учрашув аввалида ёшлар сиёсати, давлатимиз томонидан уларга яратилган имкониятлар ва қонунчилигимиздаги ўзгартиришлар юзасидан тушунча берилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, маҳаллада 26 нафар йигит-қиз билан алоҳида ишлаш кўзда тутилган. Партия етакчиси уларнинг ҳар бирини бугунги ҳаётини ўрганди ва  суҳбатлашди. Айни кунларда хорижий давлатларда меҳнат қилаётган 5 нафар ёшнинг ота-оналари билан учрашди. Ўз ўрнида улар билан онлайн мулоқотда бўлиб, муаммоларини тинглади ва ўз тавсияларини берди.

–Юртимиздаги ҳеч бир  ёш биз учун бегона эмас,-дейди Мадаминжон Мадазимов. -Мамлакатимиз сиёсатини маҳаллада амалга ошириш ҳаракатидамиз. Бандлигини таъминлаш, билим олиши ва касб эгаллашлари доим назоратга олинган. Оилаларга кириб бориб,  уларнинг турмуш тарзи ҳам ўрганилмоқда. Фарзандлар келажагига биз ота-оналар билан баробар масъулмиз.

Ёшлар куни олдидан Марҳаматда бошланган бу ҳаракат қўшни маҳаллаларда ҳам қанот ёзди.

«Адолат»  СДП

Андижон вилоят кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+