Партиянинг туман-шаҳар Кенгаши раисларига ўқув-семинари ташкил этилди

22.07.2024 13:07:47

Бўлажак сайловларга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида сайловга оид қонунлар юзасидан билимларни янада мустаҳкамлаш, ходимларнинг билими ва кўникмаларини ошириб бориш долзарб вазифа ҳисобланади.

Шу мақсадда жорий йилнинг 22 июль куни «Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгашида партиянинг туман-шаҳар кенгаши раислари билан биргаликда зум платформаси орқали ўқув-семинари ташкил этилди.

Семинарда вилоят Кенгаши ходимлари, туман-шаҳар Кенгаши раислари иштирок этишди.

Учрашувда партиянинг бош мутахассиси Ҳ.Рустамов Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси УСТАВИ тўғрисида семинар иштирокчиларига тушунчалар бериб ўтди. Уставда кўрсатиб ўтилганидек, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жамият сиёсий ҳаётида ўз сиёсий иродасини шакллантириши ва рўёбга чиқариши, ижтимоий ва сиёсий акцияларда, сайловлар ва референдумларда иштирок этиши ҳамда фуқароларнинг манфаатларини давлат ҳокимияти органлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларида ўз вакиллари орқали ифода этиш мақсадида тузилган сиёсий ташкилот бўлиб, ташкилий-ҳуқуқий шакли сиёсий партия ҳисобланbibyb таъкидлади.

Шунингдек, семинарда бош мутахассис томонидан уставда берилган умумий қоидаларга бирма-бир тўхталиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.

Моҳигул Раҳимқулова,
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+