Партиянинг туман-шаҳар Кенгаши раисларига уқув-семинари ташкил этилди.

15.07.2024 18:07:32

Бўлажак сайловларга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида сайловга оид қонунлар юзасидан билимларни янада мустаҳкамлаш, ходимларнинг билими ва кўникмаларини ошириб бориш долзарб вазифа ҳисобланади.

Шу мақсадда жорий йилнинг 15 июль куни «Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгашида партиянинг туман-шаҳар кенгаши раислари билан биргаликда зоом орқали ўқув-семинари ташкил этилди.

Семинарда вилоят Кенгаши ходимлари, туман-шаҳар Кенгаши раислари иштирок этишди.

Учрашувда партия раиси ўринбосари Р.Сувонов сўзга чиқиб мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ва халқимиз эришган улкан ютуқларга яна бир бор назар ташлар эканмиз, мазкур ютуқларнинг фундаментал асоси ва ҳуқуқий негизини асосий Қомусимиз ташкил этишини кўриш мумкин. Инсон ҳаётда бахтли яшаш учун интилади. Бунга эса адолат ва қонун устувор жамиятдагина эришиш мумкинлигини таъкидлади.

Учрашув давомида партиянинг вилоят Кенгаши ходимлари ҳам Конституциянинг моддаларига тўхталиб, иштирокчиларга тегишли тушунчаларни бериб ўтишди.

Моҳигул Раҳимқулова,
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+