Партиянинг Янгиариқ ва Хива туман Кенгашлари ғолиб бўлди

05.03.2024 14:03:35

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан ҳаётга татбиқ этиб келинаётган-“Конституция билимдони”, “Йилнинг энг фаол адолатли аёли” ва бошқа бир қатор кўрик-танловлар партиямизнинг халқимиз орасида обрў- эътиборини юксалиб боришига замин яратмоқда.
Айниқса, партиянинг шаҳар ва туман Кенгашлари кесимида партия аъзоларини бир ойда 1000 нафардан ошириш бўйича эълон қилинган кўрик-танлов партиямиз сафини изчиллик билан кенгайишида аҳамияти катта бўлмоқда.


Мазкур кўрик-танловда хоразмлик адолатчилар фаолликни қўлдан беришмаяпди. Танловда партиянинг Янгиариқ ва Хива туман Кенгашлари ғолибликни қўлга киритиб, телевизор билан тақдирлангани тўғрисидаги хабар ҳаммамиз учун қувонарли бўлди.
Барногул Сафаева, партиянинг Янгиариқ туман Кенгаши раиси, танлов ғолиби:
– Партиянинг шаҳар ва туман Кенгашларининг ўз ҳудудидаги тутган ўрни муносиб бўлса, партияга аъзо бўлиш истагидаги фуқароларнинг сони ҳам ортиб боради. Кенгашимизга берилган эътибор, фаолиятимизни ҳамжиҳатликда давом эттириш учун замин яратди. Билдирилган ишончни ишчанлик салоҳиятимиз билан партиямиз ривожи учун сафарбар этамиз.
Шукурой Мадаминова, партиянинг Хива туман Кенгаши раиси, танлов ғолиби:
– Партиямизнинг кенг омма орасида нуфузини ошиб бориши сафимизга келиб қўшилаётган аъзоларнинг фаоллигига боғлиқ ҳисобланади. Партиямиз мамлакатимизда ўз ўрни ва ўз нуфузига эга бўлиб бораётган катта куч сифатида эътироф этилаётгани қувонарлидир. Бунда партиянинг Хива туман Кенгашининг ўрни ҳам муносиб эканидан хурсандмиз. Билдирилган ишонч ва қаратилган эътибор мени янада баланд марралар сари чорлади.
Бир сўз билан айтганда, эътибор ва рағбат юксалиш, ривожланиш ва ўсиш кўрсаткичларини оширишга хизмат қилиши билан аҳамияти каттадир.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+