Парваришга муҳтож инсонлар эътиборимизда

19.02.2024 11:02:09

Мамлакатимизда якка-ёлғиз, қаровчисиз, ўзгалар парваришига муҳтож, ногиронлиги бўлган инсонлар ҳамиша халқимиз эъзоз ва эътиборида яшайди, давлатимиз томонидан ижтимоий ҳимояга олинади.
Айни кунда Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан бир гуруҳ партия фаоллари, Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгесининг “Адолат” СДП фракцияси депутати Г. Айимбетова, Халқ депутатлари Нукус шаҳар кенгаши депутати А. Абдреймова ва “Ақ ўтов” МФЙ раиси Қ. Насировлар Нукус шаҳридаги “Ақ ўтов” ва “Тунғиш қонис” МФЙдаги ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олишди.


Партия вакиллари маҳаллада яшаётган меҳр ва эътиборга муҳтож инсонлар билан дилдан суҳбатлашишди ва уларга совға-саломлар, кўтаринки кайфият улашишди. Саховатпеша юртдошларимиздан мамнун бўлган фуқаролар она Ватанимизда инсон, унинг қадри, шаъни нечоғли улуғ эканлигини яна бир бор ҳис этиб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини тилаб дуолар қилишди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+