Пастдарғомнинг 30 та маҳалласи ичимлик суви билан таъминланадиган бўлди

17.04.2021 09:04:34

Бу ҳақда айни вақтда Шавкат Мирзиёев раислигида Самарқанд вилояти фаоллари, соҳалар раҳбарлари билан ўтказилаётган йиғилишда маълум қилинди.

Давлатимиз раҳбари ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан мутасаддиларга топшириқлар бериш билан бир қаторда, мавжуд муаммоларга ечим топишга ҳам алоҳида эътибор қаратди.

Хусусан, Пастдарғом туманидаги 30 та маҳалла ичимлик суви билан таъминланмаганлиги, натижада аҳолига ноқулайликлар туғилаётганлиги, бурғулаш техникаси бўлса, ичимилик суви муаммосини тез орада ечиш мумкинлигини юзасидан кутарилган масала ҳам эътибордан четда қолмади.

Президент Шавкат Мирзиёев аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, уларни ҳаётдан рози бўлиб яшашлари учун зудлик билан ушбу масалага ечим топиш зарарлигини таъкидлаб, туманга бурғулаш техникасини зудлик билан келтириш, босқичма босқич маҳаллаларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича тармоқ раҳбарларига топшириқ берди.

Албатта, инсон қадри унга кўрсатилган иззат-икром, ҳурмат-эътибор ва меҳр билан сарбаланд. Тинч ва хотиржам юртдаги осойишта ҳаёт, инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган эзгу амаллар билан у янада теран мазмун касб этмоқда. Қувонарлиси, мамлакатимизда “Инсон манфаатлари ҳар нарсадан улуғ”, деган устувор ғояга асосланган, халқ фаровонлиги, юрт тараққиётига хизмат қилувчи самарали ислоҳотлар изчил давом этаверади.

 

Шохруххон ХОЛМАМАТОВ,

Халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+