Патронаж ҳамшира хонадонингизда

19.11.2021 23:11:57

Бутун дунёда эпидемиологик хавф-хатарлар тўла чекинмагани касалликларга қарши курашишни янада такомиллаштиришни талаб этмоқда, Айниқса, уларнинг профилактикаси, касалликни эрта аниқлаш, тўғри ташхислаш ҳамда даволашда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари иш услубларини қайта кўриб чиқиб, соғлиқни сақлашни ташкил этишнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш зарур. 

Давлатимиз раҳбарининг «Бирламчи тиббий-санитария ёрдам муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида бу борадаги вазифалар белгилаб берилган.

Хўш, жойларда олиб борилаётган ишлар талаб даражасидами? «Адолат» СДП Андижон туман кенгаши томонидан ташкил этилган давра суҳбатида айни шу мавзуда сўз борди. Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатишнинг замонавий тизимини шакллантириш, касалликларни профилактика қилиш ва барвақт аниқлаш борасида амалга оширилаётган ишлар кўрсатиб ўтилди.

Таъкидланганидек, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг сифати, самарадорлиги ва оммабоплигини ошириш зарур. Тиббиёт ходимларининг жамиятдаги ўрни ва мақомини кучайтириш катта аҳамиятга эга. Партиянинг сайловолди дастуридан келиб чиқиб андижонлик «адолатчилар» томонидан бу борада соҳа ходимлари билан биргаликда иш олиб борилмоқда. Қувонарлиси, бирламчи тиббий хизмат сифати ошиб боряпти. Ҳар бир оилага патронаж ҳамширанинг кириб бориши ва фуқаролар билан биргаликда ишлаши тизимдаги қатор муаммолар ечимига йўл очмоқда.

Муроджон Қодиров,

«Адолат» СДП Андижон туман Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+